ИШИД террорчилик гуруҳи Ироқ ва Сурияда босиб олган ҳудуднинг 95 фоизидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда АҚШ президентининг ИШИДга қарши курашиш бўйича вакили Бретт Макгерк маълум қилди.

“Макгеркнинг таъкидлашича, коалициямиз 2014 йилда шакллангандан бери ИШИД Ироқ ва Сурияда назорат қилган 95 фоиз ҳудудни йўқотган. 7,5 млн киши ИШИД зулмидан озод қилинган, 2,6 млн ироқлик уйига қайтган. ИШИД йўқотган ҳудудининг бир метрини ҳам яна назоратига қайтара олмаган”, деб айтилган АҚШ давлат департаментининг АҚШ бошчилигидаги коалицияга кирувчи давлатлар кичик гуруҳи учрашувида. Учрашув 15 ноябрда Иорданияда бўлиб ўтди.  

ИШИДга қарши кураш олиб бораётган коалицияга 70 дан кўпроқ давлат киради. Ушбу коалиция Ироқда ушбу мамлакат раҳбарияти рухсати билан, Сурияда эса ҳеч қандай рухсатсиз операциялар олиб боради.