Esquire журнали 2017 йилнинг энг яхши экшен-фильмлари ўнталигини эълон қилди.

Ушбу рўйхатнинг энг юқори поғонасини режиссёр Кристофер Ноланнинг “Дюнкерк” фильми эгаллади. Фильм Иккинчи жаҳон урушидаги драматик воқеа – Дюнкерк операцияси вақтида 300 нафар британ ва француз аскарларининг қутқарилиши ҳақида бўлиб, унда Кеннет Брана, Киллиан Мёрфи, Том Харди, Марк Райлэнс, Финн Уайтхед, Том Глинн-Карни ва Гарри Стайлслар роль ижро этганлар.

2-ўринни эса DC комикслари бўйича суратга олинган “Мўъжиза-аёл” (Wonder Woman) фильми олди. Фильмда бош ролни актриса Галь Гадот ижро этган. 

3-ўринни яқинда прокатга чиққан, режиссёр Тайка Вайтитининг “Тор: Рагнарёк” (Thor: Ragnarok) фильми олган.

Шунингдек, ўнталикдан “Логан” (Logan), “Маймунлар сайёраси. Уруш” (War for the Planet of the Apes), “Болакай драйвда” (Baby Driver), “Жон Уик — 2” (John Wick: Chapter Two), “Конг. Калла суяги ороли” (Kong: Skull Island), “Ўргимчак-одам. Уйга қайтиш” (Spider-Man: Homecoming) ва “Шаддод малласоч” (Atomic Blonde) фильмлари жой олган.