Қирғизистонда 16 ноябрь куни эрталаб соат 07:42да 5,5 магнитудали ер силкиниши содир бўлди. Зилзила ўчоғи 30 километрлик ер тубида жойлашган. Бу ҳақда Қозоғистон Таълим вазирлигининг илм-фан бўйича қўмитаси тажрибавий-услубий сейсмология экспедицияси хабар берди.

Ер силкиниши маркази Олмаота шаҳридан 160 километр узоқликда, Қирғизистон ҳудудида жойлашган.

Олмаотада эса 2-3 баллик зилзила сезилган. Қирғизистонда ҳодиса оқибатида ҳалок бўлганлар ёки вайронагарчиликлар ҳақида ҳозирча хабар йўқ.