Кобулдаги ресторанлардан бирининг ёнида портлаш юз берди, камида беш киши ҳалок бўлди, улар орасида полициячилар ҳам бор, деб хабар қилмоқда Tolo News телеканали.

Портловчи қурилма Хайр-Хона туманидаги «Афғонистон ислом жамияти» партияси аъзолари йиғилган ресторан ёнида юз берди. Партия аъзолари орасида эса мамлакат собиқ вице-президенти Зиё Массуд ҳам бўлган.

Таъкидланишича, воқеа юз берган жойга тез тиббий ёрдам хизмати машиналари етиб келди.