Навоийда Президентимиз Шавкат Мирзиёев фармонига асосан Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилинган 57 нафар кишига фуқаролик паспортларини топширишга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг тенг ҳуқуқли фуқароси мақомига эга бўлганларнинг 22 нафари вилоят марказида ва 5 нафари Зарафшон шаҳарида, 13 нафари Учқудуқ, 10 нафари Кармана, 2 нафардан Томди ва Хатирчи ҳамда 1 нафардан Нурота ва Қизилтепа туманида истиқомат қилади.

Тадбирда вилоят ҳокими Қ.Турсунов фуқароликка эга бўлган шаҳсларга янги паспортларни шахсан топширар экан, уларнинг ҳар бирини самимий табриклади ҳамда юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларни қўллаб-қувватлашда янада шижоат ва ҳамжиҳатлик билан хизмат қилишга чорлади.

Навоий вилоятида давлатимиз раҳбарининг фармонига кўра жорий йил бошидан буён 128 нафар шахс Ўзбекистон фуқаролигига қабул қилинди.

Озод МУСТАФОЕВ.