Нигериянинг шимолидаги Майдугури шаҳрида террорчи-худкушлар амалга оширган портлашлар оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 29 киши яраланди. Бу ҳақда Борно штати полициясига иқтибос келтирган ҳолда Premium Times хабар бермоқда.

“4 нафар террорчи-худкуш – 2 аёл ва 2 эркак шаҳарнинг турли қисмларида таналарига маҳкамланган портловчи қурилмаларни ишга туширишган”, деб хабар қилинган полицияда.

Худкушлар тахминларга кўра “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳига тегишли бўлганлар.

Нигерияда “Боко Ҳаром” террорчилик гуруҳи ҳаракат қилади. Унинг жангарилари таълимнинг ғарбий моделига қарши чиқадилар ва бутун мамлакат бўйлаб шариат қонунлари ўрнатилишига эришмоқчи бўладилар.