АҚШнинг The Washington Post нашри ўзининг тадқиқоти ёрдамида АҚШ президенти Дональд Трамп президент этиб сайлангандан кейин 1628 та нотўғри ёки хато маълумот берганини аниқлади.  

14 ноябрда Трампнинг президент лавозимини бажараётганига 298 кун бўлган ва ҳисоблаб чиқилса, у кунига 5,5 та ёлғон маълумот берган.    

Таъкидланишича, у 50 га яқин эътирозини 3 мартадан кўпроқ билдирган.

Газетанинг ҳисоблаб чиқишича, Трамп АҚШдаги ишсизлик, солиқлар, АҚШ фонд бозори, Obamacare дастури ҳақида кўпроқ нотўғри ва хато маълумот беради.

Трамп Obamаcare ислоҳотлари ҳақида энг кўп марта шубҳали маълумот берган: у 60 марта дастурнинг бекор қилингани ҳақида гапирган.

Трамп 50 марта АҚШда яратилган иш ўринлари ҳақида ёлғон маълумот берган. Бундай ёлғон маълумотлардан бири – АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг компанияси ExxonMobil Трамп президентлиги вақтида қурилиш соҳасида 35 мингта вақтинчалик ва 12 мингта тўлиқ ставкали иш ўрни яратгани ҳақидаги баёноти бўлган.

Mashable нашрининг ёзишича, агар Трамп шундай давом этса, унда 2017 йил охиригача 2 минг марта, президентлик муддати якунлангунгача 8 мингта ёлғон маълумот беришга "улгуради". Трамп ОАВга нисбатан кўпинча “ёлғон янгиликлар” иборасини кўп ишлатса-да, унинг ўзи бундай ёлғон маълумотларга кўп миқдорда йўл қўяр экан.