Россия президенти Владимир Путин Москва марказий диаметрлари – ер усти темир йўл линияларини яратиш лойиҳасини маъқуллади. Бу линиялар Москва вилоятидаги Зеленоград  ва Раменское, Пушкино ва Раменское, Зеленоград ва Подольск, Нахабино ва Железнодорожний шаҳарларини бир-бири билан боғлайди ва Москва ҳудуди орқали ўтади. Унда Москва автомобиль ҳалқа йўлининг бир нуқтасидан қарама-қарши нуқтасигача 40 дақиқа етиб олиш мумкин бўлади. 

Москва мэри Сергей Собяниннинг айтишича, лойиҳа ёки 2018 йил охиридан, ёки 2019 йил ўрталаридан бошлаб амалга оширилади. Лойиҳани амалга ошириш қиймати 40 млрд рублни ташкил қилади. Лойиҳага пуллар Москва ва “Россия темир йўллари” компанияси бюджетларидан 50 га 50 кўринишида ажратилади.