Россия Молия вазирлиги раҳбарининг ўринбосари Сергей Сторчакнинг маълум қилишича, Россиядан Украинанинг 3 млрд. долларлик қарзини бошқа давлат сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

«Назарий жиҳатдан олиб қараганда, бу ҳам пуллар, ҳам бошқа сувереннинг қимматбаҳо қоғозлари бўлиши мумкин. У Украина билан ўзининг алоҳида муносабатлари туфайли бу давлат бўйича талабларни ўз бўйнига олиши, ҳамда ушбу муаммоли масалага ечим топиш бўйича олға силжишга имкон бериши мумкин. Барибир, 3 млрд. доллардан ортиқ маблағни қайтариш билан боғлиқ юк исталган бюджетга жиддий таъсир кўрсатади», - дея айтиб ўтди Сторчак.

Шунингдек унинг эслатишича, Россия қарз масаласини суддан ташқари усулда ҳал қилиш имкониятларини муҳокама қилишга тайёрлигини бир неча бор билдирган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада газ нархи 10 баробарга ошгани хабар берилганди.