Сингапур ҳукумати Шимолий Корея билан савдо муносабатларини тўхтатди. Бу БМТнинг Пхеньянга нисбатан санкциялари кучайтирилгани туфайли юз берди, деб хабар қилмоқда Channel News Asia божхона хизматининг тегишли ҳужжатига таянган ҳолда.

«Сингапур Шимолий Корея билан барча савдо муносабатларни тақиқлайди. Бу ҳам маҳсулотни харид қилиш, ҳам сотишга тааллуқли», - дея ҳужжат матнидан парча келтиради телеканал.

Таъкидланишича, КХДР билан савдога қўйилган тақиқнинг такрорий бузилиши 200 минг долларлик жарима ёки уч йилгача бўлган муддатга озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Аввалроқ Япония, АҚШ ва Австралия КХДР бўйича келишиб олгани хабар берилганди.