Хитойда 10 йилга қамалишлари мумкин бўлган уч нафар америкалик баскетболчи афв этилганлари учун АҚШ президенти Дональд Трампга миннатдорлик билдирдилар.

Гап шундаки, Лос-Анжелесдаги Калифорния университети баскетбол жамоасининг ўйинчилари Коди Райли, Жален Хилл ва ЛиАнжело Болл Хитойда дўконда ўғрилик содир этиш гумони билан қўлга олинишган. Улар Louis Vuitton салонидан дизайнерлик кўзойнакларини ўғирлашда айбланганлар.

Трамп Хитойга ташрифи вақтида Хитой раиси Си Цзиньпинга америкаликларни озод қилиш илтимоси билан мурожаат қилишига тўғри келган. Трампнинг саъй-ҳаракатлари билан спортчилар юртларига қайта олишган ва бўлиб ўтган воқеа юзасидан матбуот-анжуман беришган.

Трамп аввалроқ твиттерда баскетболчилардан ёрдам учун миннатдорлик кутиб қолишини ёзган.

“Мен Трамп ва АҚШ ҳукуматига бизга кўрсатган кўмаклари учун миннатдорлик билдирмоқчиман”, деб айтган баскетболчилардан бири.