Хитойлик таниқли кунг-фу устаси И Лун ҳамда муай-тай бўйича таиландлик чемпион Ситтичай Ситсонгпинонгнинг жанги YouTube’да катта қизиқишга сабаб бўлди. Беллашув ўтган ҳафта ўтказилган бўлиб, жанг видеоси 800 минг маротаба томоша қилинди.

Жанг Куньмин шаҳрида бўлиб ўтди. «Шаолинь усули»ни тарғиб қилувчи ҳамда ўзини «Шаолинь роҳиби» деб атайдиган 30 ёшли кунг-фу устаси жангга қарийб бир йил тайёргарлик кўрган. Бироқ у 26 ёшли таиландлик боксчига ютқазиб қўйиб, ишқибозлар ҳафсаласини пир қилди.