15 ноябрда Жанубий Кореянинг шарқидаги Кёнсан-Пукто вилоятида жойлашган Пхохан шаҳри яқинида юз берган зилзила оқибатида 50 дан кўпроқ одам жабрланди. Бу ҳақда “Рёнхап” ахборот агентлиги хабар бермоқда.  

Зилзила кучи 5,4 магнитудани ташкил қилган. Таъкидланишича, Пхоханда 30 га яқин бино қисман шикастланган. 1,3 минг киши 5 та вақтинчалик лагерга жойлаштирилган.

Ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 14.29да (Тошкент вақти билан соат 10.29) қайд қилинган. Зилзиладан кейин бир неча афтершоклар кузатилган, бу ер силкинишлари кучи 3,6 баллдан ошмаган. Зилзила Жанубий Корея пойтахти Сеулда ҳам сезилган.