Moody's халқаро рейтинг агентлиги Ҳиндистоннинг суверен рейтингларини 2004 йилдан бери илк бора оширди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, Ҳиндистон агентлик рейтингида инвестиция даражасининг охирги поғонаси - «Baa3» дан «Baa2» га кўтарилган.

Moody's экспертларининг тушунтиришича, Ҳиндистон рейтинглари ошиши мамлакат ҳукуматининг муваффақиятли ислоҳотлари ва Ҳиндистонда иқтисодиёт ўсишининг юқори суръатлари билан боғлиқдир.