Эл тегинмаса эллик ётади дегани Европада исботланди. Германия полицияси 20 йил аввал йўқолгани ҳақида хабар қилинган автомобилни топди. Автомобиль автотураргоҳдан топилди, деб ёзмоқда Augsburger Allgemeine нашри.

1997 йили кекса эркак автомобилини ишлаб чиқариш иншоотларидан бирининг гаражида қолдирган ва буни унутган. Машина эса, бинони бузишга қарор қилинганидан сўнг топилган, деб ёзади газета. 

Полициячилар машина эгасининг шахсини аниқлашди ва йўқолган автомобилни қайтаришди. Таъкидланишича, машина шунчалик занглаб кетгани, ундан фойдаланиб бўлмайди, балки қайта ишлашга юборилади.
 
Шу йилнинг сентябрь ойида Францияда 38 йил аввал ўғирлаб кетилган Peugeot 104 ҳэтчбеки топилган эди. Автомобиль Шалон-ан-Шампань шаҳри яқинидаги ботқоқликдан топилганди. Полициячилар машина эгасига хабар берган. Бироқ у суғурта пулини олгани боис, бу автомобиль суғурта компаниясига тегишли ҳисобланади.