АҚШ Конгресси Сенати 16 ноябрь куни Пентагон сиёсати ва уни 2018 йилда молиялаштириш лойиҳасини маъқуллади. Ҳужжатга Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатиш, хусусан ўқотар қуроллар билан кўмак бериш каби бандлар ҳам киритилган эди. Эндиликда ҳужжатни президент Трамп имзоласа кучга киради. 

Қонун лойиҳасига мувофиқ, мудофаа вазирлиги Киевга мудофаа қуроллари, техникаси етказиб бериш ҳамда украиналик ҳарбийларни тайёрлаш ишларига 350 млн доллар сарфлаши мумкин. 

Бироқ Америка мудофаа вазири кўрсатилган сумманинг ярмидан фойдалана олади, қолган қисми Украина ҳукумати мудофаа соҳасида "институциявий ислоҳотлар" ўтказаётгани тўғрисидаги ҳисоботни Конгрессга тақдим қилгач ишлатиш мумкин бўлади.