ЖЧ-2018 чипталарининг савдоси старт олганидан сўнг, уларнинг 98% миқдори ёки деярли 160 мингтаси 24 соат ичида сотилиб кетди, деб хабар бермоқда Tjournal.

ФИФА чипталарга бўлган талабни «жуда юқори» деб баҳоламоқда. Ташкилотчилар жаҳон чемпионати ўйинларига бўлган қизиқишнинг бу қадар катта бўлишини кутмаган эди. Бу чипталарнинг савдоси учун 12 кун ажратилган эди. Аммо уларнинг 98% миқдори бир кунда сотилиб кетди.

ФИФА маълумотига кўра, чипталарнинг 51% россияликларга, 49% бошқа мамлакат мухлисларига, асосан Аргентина, Мексика, АҚШ, Бразилия, Колумбия, Хитой, Австралии, Германия ва Ҳиндистон аҳолисига насиб қилди.

Қизиғи шундаки, ҳали мусобақанинг қуръа ташлаш маросими ўтказилмади ва ким-кимга қарши ўйнаши маълум эмас.