Биткоин курси 8000 АҚШ долларига қадар кўтарилиб, яна бир рекорд максимумга етди. Бу ҳақда Bloomberg хабар бермоқда.

Coindesk биржаси маълумотларига кўра, биткоин курси 7,998.40 долларга тенг бўлган.

Ўз навбатида, Bitfinex биржасида биткоин 8 минг долларлик кўрсаткичдан ўтди ва 8040 долларни ташкил қилди.

Ҳозирги пайтга келиб эса биткоин курси 7,702.13 долларга қадар тушди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 13 ноябрь куни биткоин курси «қулаганди».