2017 йилда энг кўп ҳақ тўланувчи ёш «юлдуз»лар номи маълум қилинди. Рейтинг Forbes.ru сайтида жойлаштирилган.

Экспертлар ҳисоб-китобларига кўра, 30 ёшдан кичик бўлган машҳур инсонлар бир йил ичида умумий ҳисобда 1,24 млрд. доллар ишлаб топишди.

Американинг Forbes рейтингида 27 ёшли хонанда Эйбел Тесфайе - The Weeknd етакчилик қилмоқда. У бир йилда тахминан 92 млн. доллар ишлаб олди.

Иккинчи ўринда – 23 ёшли қўшиқчи Жастин Бибер ($83,5 млн.), учинчи – 29 ёшли хонанда Адель ($69 млн.).

Кейинги поғоналардан спортчилар жой олишди. Экспертлар тўртинчи ўринни баскетболчи Кевин Дюрантга ($60,6 млн.) беришган бўлса, бешинчи ҳамда олтинчи ўринни америка футболи ўйинчиси Эндрю Лак ($50 млн.) ва гольфчи Рори Макилрой ($50 млн.) бўлишиб олди.

Рўйхатнинг еттинчи ҳамда саккизинчи поғоналарида баскетболчилар Стефен Карри ($47,3 млн.) ва Жеймс Ҳарден ($46,6 млн.) қайд этилди.

Кучли ўнликка хонанда Тейлор Свифт ($44 млн.) ва модель, реалити-шоу юлдузи Кайли Женнер ($41 млн.) якун ясаб берган.