Оддий дарахт илони ва калтакесаклар оиласига мансуб гекконнинг ўзаро кураши британиялик сайёҳнинг видеокамерасига тушиб қолди. Тайланднинг Паттая дам олиш масканида рўй берган воқеа ҳақида Pattaya One портали ҳикоя қилди.

Тасвирда устунда ёпишиб турган геккон илонни тишлаб, қўйиб юбормаётганини кўриш мумкин. Илон ҳам бўш келмай, рақибининг бўйнини бўғиб олган. Бир неча дақиқалар кузатувдан сўнг, британиялик сайёҳ курашга аралашган. У гекконларни жуда яхши кўришини, шу боис унга ёрдам беришга қарор қилгани билан изоҳлаган.