«Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола бразилиялик яримҳимоячи Фернандиньо ҳақида гапира туриб, унинг универсаллигини алоҳида қайд этди.

«Фернандиньо ҳар доим бизга ёрдам беради, у жамоамизнинг муҳим футболчисидир. У майдондаги 10та нуқтанинг ҳар биридан жой олиши мумкин. Ўтган мавсумда, у ҳатто ҳимоячи бўлиб ўйнаган эди. 

Жамоамизда бундай футболчининг борлигидан хурсандман», — деб Гвардиола сўзларини келтирмоқда «Манчестер Сити» матбуот хизмати.

32 ёшли Фернандиньо «Манчестер Сити»га 2013 йилда «Шахтёр»дан келган эди. Жорий мавсумда у барча мусобақаларда 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол урди.