Чиноз туманида, 2017 йилнинг июнь ойида Қуйичирчиқ туманида яшовчи, уй бекаси, 1992 йилда туғилган Шоира Асилова (келтирилган исм-фамилиялар ўзгартирилган) хорижга ишлашга юборишни ваъда қилиб, икки йигитни чув туширди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Маълум бўлишича, ушбу аёл фирибгарлик йўли билан, Чиноз туманида яшовчи 1984 йилда туғилган Мақсудбек Боқиев ва 1981 йилда туғилган Олим Искандаровларнинг ишончларини суиистеъмол қилиб, «Корея Республикасига ишлашга юбораман» – деб алдаб, улардан 1.500 долларни олиб, шу кунга қадар қайтариб бермаган. 

Ушбу ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.