Ҳиндистонда яшовчи Суяш Диксит 7 ноябрь куни ўзини Миср ва Судан ўртасидаги Бир-Тавиль ери қироли деб эълон қилди. Майдон ҳудуди 2060 квадрат километрга тенг.

“Мен, Суяш Диксит, қироллик тахти ва ҳимояси учун даъвогар бўлган биринчи инсон, ўзимни “Диксит қироллигининг” қироли деб эълон қиламан. Шу кундан бошлаб ўзимни қирол Суяш Биринчи сифатида таништираман. Мен ҳеч кимга тегишли бўлмаган Бир-Тавиль ерини ўз давлатим сифатида эълон қилмоқдаман. Ўз мамлакатим, халқим ва ерим манфаати учун ишлашга қасам ичаман”, - дея қасамёд келтирган Суяш Диксит.

Дикситнинг айтишича, мисрлик ҳарбийлар томонидан қўриқланувчи йўналиш бўйлаб ҳаракатланган. Ҳудудда кўплаб террорчилар бўлгани туфайли, ҳарбийлар огоҳлантиришсиз ўқ узиш топшириғини олишган. У Миср чегарасини кесиб ўтиш учун ҳарбийлардан рухсат сўради. Уни ҳарбий объектларни суратга олмаслик, ўша куниёқ қайтиб кетиш ва барча қимматбаҳо нарсаларини қолдириш шарти билан киритишди. У шундай қилди ҳам.

Фото: Суяш Диксит

Диксит ўз қариндошини бош вазир ва ҳарбий вазирлик раҳбари сифатида эълон қилди, ҳамда ўз отасини президент этиб тайинлади – унинг туғилган куни шарафига. Янги қирол ҳаттоки “хорижий инвестициялар ва фуқаролик учун мурожаатлар”га мўлжалланган сайтни ишга туширди. Шунингдек, Диксит БМТга мурожаат қилишни режалаштирмоқда. 

Дикситга қадар ерга америкалик Жереми Китон эгалик қилиши ҳақида маълум қилган – у ўз ерини Шимолий Судан Қироллиги деб эълон қилган ҳамда ўз қизини малика сифатида таништирмоқчи бўлган. Кейинчалик россиялик Дмитрий Жихарев Китонда Бир-Тавилга борганлиги бўйича далиллар йўқ экани ҳақида айтиб, ўзини қирол деб эълон қилди ва ерни Ўрта Ер қироллиги деб атади.