Ироқ қуролли кучлари Хашд Аш-Шабий кўнгиллилар қўшини билан Анбар вилояти ғарбидаги Рава шаҳрини ИШИД террорчилик гуруҳи жангариларидан бутунлай озод қилди. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, бу ҳақда озод этиш бўйича амалиётга раҳбарлик қилган Абдул Азиз Яралло маълум қилган.

Хабарларга қараганда, ҳукумат қўшинлари шаҳар марказидаги бино устида Ироқ байроқларини кўтаришган.