Дуйшенбек Зилалиев Қирғизистон бош вазири ўринбосари лавозимидан истеъфога чиқарилди, деб хабар бермоқда давлат раҳбари матбуот хизмати.

«Президент Алмазбек Атамбоев тегишли фармонни имзолади. Унга кўра, Дуйшенбек Текшербекович Зилалиев Қирғизистон Республикаси бош вазири ўринбосари лавозимидан озод этилди», - дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Зилалиев бош вазир Сапар Исоқовнинг тақдимномасига биноан «бошқа ишга ўтиши» муносабати билан истеъфога чиқарилган.

Аввалроқ Атамбоев Қирғизистон президенти сифатида сўнгги сафарга жўнаб кетгани хабар қилинганди.