"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Солихалл шаҳридаги Jaguar Land Rover автомобиль концерни заводида бўлди.

Португалиялик мутахассис ишчи кийимини кийиб, завод ходимларига автомобиль йиғишда кўмаклашди.

«Ҳар ким ўз ишининг устаси ҳисобланади. Сиз жуда яхши жамоа экансиз, 110% куч сарфлаб ишламоқдасиз. Сизлар диққат-эътиборни жамлаб, сифатли иш боришингиз лозим. Чунки одамлар сизлардан шуни кутмоқда. Сизлар жуда муҳим иш билан банд эканингизни англашингиз шарт» - деди Моуриньо ишчиларга мурожаат қилиб.