Қозоғистон пойтахти Остонада 54 ёшли аёл ўзини ўзи ёқиб юборди, деб хабар бермоқда Tengrinews.kz. Маълум бўлишича, ҳодиса жорий йилнинг 13 ноябрь куни юз берган. Аёл 1-сонли шаҳар шифохонасига олиб кетилган. Остона полицияси воқеанинг барча тафсилотларини аниқлаштирмоқда.

"13 ноябрь куни Жамбил кўчасида соат 12.00да юз берган ҳодиса бўйича Қозоғистон ЖКнинг 105-моддаси “Ўз жонига суиқасд қилишга олиб келиш” бўйича судга қадар тергов ўтказилмоқда. Суд-тиббий экспертизаси белгиланган", - дейилади хабарда.

Қайд этилишича, жабрланувчи шифохонага жуда оғир аҳволда етказилган, 14 ноябрь куни эса у ҳаётдан кўз юмган.