Россия Федерал хавфсизлик хизмати кенг кўламли ноқонуний миграция каналларини ташкил қилган гуруҳ аъзолари қўлга олингани ҳақида хабар берди. ФХХ жамоатчилик билан алоқалар марказидан маълум қилишларича, этник гуруҳ Марказий Осиё минтақаси давлатлари фуқароларидан иборат бўлган.

"РФ Федерал хавфсизлик хизмати ИИВ ва Росгвардия билан ҳамкорликда Марказий Осиё минтақаси давлатлари фуқароларидан иборат бўлган этник уюшган гуруҳнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйди. У Россия ҳудудида хорижликларнинг ноқонуний бўлиши бўйича кенг кўламли каналлар ташкил этган", - дея хабар беришган марказдан.

Қўшма тадбирлар доирасида офис ва турар-жой иншоотларида тинтувлар ўтказилди, бу жойлар хорижликлар томонидан қонунга зид фаолиятни амалга оширишда ишлатилган.

"Сохта муҳрлар ва штамплар, давлат чегарасини кесиб ўтиш тўғрисида сана-муҳрлар, миграция карталарининг сохта бланкалари, хорижий фуқароларнинг асл ҳужжатлари ва нусхалари топилди ҳамда ҳужжатлаштириб олинди”, - дея хабар беришган ФХХдан. 

Қайд этилишича, уюшган гуруҳнинг 12 нафар фаол аъзоси ва етакчилари қўлга олинган.