Германиянинг Siemens концерни муаммоли бўлинмаларни қайта тузиш доирасида ўзининг 6,9 минг ходимини ишдан бўшатади. Бу ҳақда компания хабарида айтилади.

«Қисқартириш электрстанциялар билан алоқадор бўлган технологиялар, генераторлар ҳамда катта электр турбиналар ишлаб чиқариш соҳаларидаги экспертизамиз рақобатбардошлигини таъминлашга керак. Бу мақсад биз кўраётган чоралардан устун келмоқда», - дея маълум қилди Siemens’нинг HR-бўлими раҳбари Янина Кугель.

Аниқлик киритилишича, ушбу ишдан бўшатишлар узоқ вақт давомида амалга оширилади.