Суриянинг Даур-аз-Зор вилоятидаги “Сурия демократик кучлари”га қарашли назорат-ўтказиш пункти ёнида миналаштирилган автомобиль портлатилди.  

“Синьхуа” ахборот агентлиги маълумотларига кўра, портлаш оқибатида 35 киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар жароҳат олган.

Портлашни ИШИД худкуши амалга оширган. 

SANA ахборот агентлигининг маълум қилишича, машина Ал-Фараж қишлоғидаги қочқинларни қабул қилиш маркази ёнида портлаган.  

Аввалроқ Сурия қуролли кучлар бош штаби Даур-аз-Зор жангарилардан тўлиқ озод қилинганини маълум қилганди.