Ҳомиладорлик вақтида электрон сигареталар чекиш ҳомиланинг оғиз бўшлиғи ва юз шаклининг туғма бузилиши билан дунёга келишига сабаб бўлиши мумкин. Виржиния ҳамдўстлиги университети олимларининг Medical Xpress порталида эълон қилинган тадқиқот ҳисоботида шу ҳақда сўз юритилган.

Тадқиқот чоғида ҳомила ривожланиши инсонларникига ўхшаш бўлган бақаларнинг ҳомиласидан ҳамда сут эмизувчиларнинг юз-жағ ҳамда бош суяги шаклланишида фаол қатнашадиган мия толалари ҳужайралари намуналаридан фойдаланилган.  Олимлар никотин, пропилен, гликол, ўсимлик глицерини ва бошқа турли ҳид берувчи бирикмалардан иборат      чекиладиган аралашмани қиздириб, тутунни шприцга тортишган ва уни ҳомилалар солинган физиологик суюқликка қўшишган. 

Шу тажрибадан сўнг 75 фоиз бақа ҳомиласида юз-жағ нуқсони аниқланган. Унинг аксариятида оғиз бўшлиғи қисмида кенгайиш билан юз берган. Айримларининг юзлари кичрайиб кетган. Бунда суюқликда никотин бўлмаса ҳам салбий оқибатлар юзага чиқаверган. 

Тадқиқот муаллифлари чекишнинг инсон танасининг маълум бир қисмига таъсир қилиш механизмини аниқлаш мақсадида бу тажрибани давом эттириш ниятида. 

Аввалроқ, швециялик шифокорлар электрон сигареталарни узоқ вақт чекиш юрак ва қон-томир муаммоларининг ривожланиш эҳтимолини кучайтиришини маълум қилган эди. Чунки электрон сигареталардаги буғланиш қон томирларни эгилувчанлигини камайтиради.