АҚШ томонига кўра, Туркия томони харид қилаётган ҳарбий техникалар бўйича аксар қарорлар қайта кўриб чиқилиши мумкин. 

АҚШ ҲҲК қўмондонининг халқаро ишлар бўйича ўринбосари Ҳэйди Грантнинг баёнот беришича, Туркиянинг С-400 ҳаво ҳужумидан ҳимоя воситаларини харид қилиши НАТО мамлакатлари билан ҳарбий-техник ҳамкорликка салбий таъсир этиши мумкин, деб ёзмоқда  Defense News.

Бунда Туркия бешинчи авлод F-35 қирувчи самолётларини сотиб олишдан бош тортиш билан  "ўз ҳолатини мураккаблаштиради". Унинг қайд этишича, С-400 мажмуаларини харид қилиш бешинчи авлод қирувчи самолётларидан фойдаланишда "муаммога сабаб бўлади". 

С-400 мажмуалари, Ҳэйди Грантнинг таъкидлашича, нафақат Қўшма Штатларга таҳдид солади, балки АҚШнинг бешинчи авлод қирувчи самолётларини харид қилиб бўлган НАТО бўйича барча иттифоқчиларга таҳдид солади.