«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиа компанияси сайтида авиачипталарни сотиш бўйича вақтинчалик узилиш юз бериши мумкин. Бу ҳақда компания Ахборот хизмати ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар берган.

«2017 йил 18 ноябрь куни соат 12:00 дан 18:00 га қадар (Тошкент вақти билан, ГМТ +5) зарур профилактика ишлари ўтказилиши муносабати билан «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК сайтида авиачипталарни сотиш тизимида ва бошқа онлайн-сервислар ишида узилишлар бўлиши мумкин. Вақтинчалик ноқулайликлар учун сиздан узр сўраймиз ва бизни тўғри тушунасиз деган умиддамиз!», дейилган хабар матнида.

Эслатиб ўтамиз, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК 2017 йилнинг 5 сентябридан бошлаб йўловчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Ўзбекистон Республикасидан барча йўналишлардаги ўз рейсларига авиачипталарни миллий валютада сотишни бошлаганди.

Кейинроқ, Ўзбекистон Республикаси ТИВ Марказий банк билан ҳамкорликда авиачипталарни авиакомпаниянинг корпоратив сайти орқали сотилишини таъминлаш бўйича лойиҳанинг навбатдаги босқичи ишга туширилди. Унга кўра, авиачипта учун тўловларни халқаро банк карталари орқали амалга ошириш мумкин бўлган. Шу давр мобайнида компания сайтида носозликлар бир неча марта кузатилди.