Ўзбекистон Республикаси делегациясининг Германияга ташрифи ва Ўзбекистон-Германия бизнес форуми доирасида “Ўзавтосаноат” АЖ ва Германиянинг MAN Truck & Bus AG компанияси ўртасида MAN CLA юк машиналарини ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш бўйича келишув имзоланди. 

Бу келишувга кўра JV MAN Auto-Uzbekistan’нинг Самарқанддаги мавжуд ишлаб чиқариш майдонларида суюлтирилган табиий газда ишловчи двигателли MAN CLA юк машиналари ва двигатели кучи 440 от кучини ташкил қилувчи, умумий оғирлиги 50 тонналик MAN CLA самосваллари ишлаб чиқарилади.

Лойиҳани 2019-2020 йилларда амалга ошириш кўзда тутилган. 

Шунингдек, ташриф доирасида Volkswagen Amarok пикаплари ва MAN Lion’s Coach автобусларини ишлаб чиқариш бўйича келишувларга эришилган.