Икки давлат ўртасида товар айланмаси ошиб бораётганини эътиборга олган ҳолда, 17 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Россия экспорт маркази АЖ (РЭМ) ўртасида 100 миллион АҚШ доллари мидқорида кредит лимитини ўрнатиш ва ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Келишув имзоланди. 

Келишув РЭМ Гуруҳи иштирокчиси – ЭКСАР томонидан "Росэксимбанк"нинг "Ўзмиллийбанк" иштирокида юқори технологияли товарлар ва Россия ишлаб чиқарувчиси хизматларини тақдим этиш бўйича кредит линияси ҳисобидан молиялаштириш билан боғлиқ бўлган суғурта қопламасини таъминлашни назарда тутади.

"РЭМ гуруҳи экспорт кредитлари ва инвестицияларининг тадбиркорлар ҳамда сиёсий хавфлардан суғуртаси бўйича ижобий тажрибага эга. Россиянинг юқори технологияли товарлар ва хизматларини етказиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасидаги савдо айланмаси доимий равишда ошиб бормоқда. Келишувнинг имзоланиши мамлакатларимиз ўртасидаги экспорт алоқаларининг бундан кейинги кенгайишига туртки беради", - дейди РЭМ компаниялари гуруҳи раҳбари Пётр Фрадков. 

Имзоланган кредит келишуви "кафолатсиз" ҳисобланади, яъни ҳукумат кафолатини тақдим этишни талаб қилмайди.