Маълумки, Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунига кўра коррупцияга қарши курашиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари аҳоли ўртасида жамиятда ҳуқуқий онгни, ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга ва қонунийликни мустаҳкамлашга қаратилган ҳуқуқий тарғиботга доир фаолиятда иштирок этади.

Ушбу соҳада давлат органлари томонидан жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

Шунингдек, ҳозирда давлатимиз томонидан олиб борилаётган ёшларга оид давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бири ҳам ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданияти даражасини юксалтириш бўлиб ҳисобланади.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташаббуси билан ҳафтанинг ҳар пайшанба кунлари профилактика куни деб эълон қилиниши муносабати билан барча давлат бошқаруви, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, идора ва ташкилот, нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан  Республикамизнинг барча ҳудудларида кенг қамровли тадбирлар ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБдаги Етакчилар кенгаши ташаббуси билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари ва Банкнинг ёш ходимлари иштирокида “Ёшлар коррупцияга қарши” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Ташкил этилган тадбирда Ички ишлар вазирлиги вакиллари иштирок этди.

Фото: Ўзсаноатқурилишбанк

Давра суҳбатида жамият ҳаётининг барча соҳаларида коррупциянинг намоён бўлишига чек қўйилиб, фуқаролар ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда коррупциянинг барча шаклларига нисбатан муросасиз муносабат қарор топдириш лозимлиги, кимдаки ушбу иллатга мойиллик бўлса, бу ҳақда тегишли ташкилотларни огоҳлантириш лозимлиги ҳақида гапириб ўтилди.

Шундан сўнг, ушбу иллатга қарши курашиш лозимлиги ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган вакиллари видеолавҳалар орқали амалиётдан мисоллар келтирилган ҳолда ўтказилиши давра суҳбатини янада таъсирчанлигини ошириб, ходимларни ўз хизмат вазифасига масъулият билан ёндашишини таъминлашга хизмат қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида