2001 йилда АҚШнинг Афғонистонда бошлаган операцияси Вашингтонга 679,8 млрд долларга айланган. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигининг бош инспектори вазифасини бажарувчи Гленн Файн маълум қилди.

“АҚШ конгресси томондан тасдиқланган, 2018 молиявий йил учун АҚШ мудофаа вазирлиги бюджетида ҳарбий операцияларга 64,6 млрд доллар, жумладан Афғонистондаги операцияга 45,9 млрд доллар ажратилган”, деб айтган Файн.  

Файннинг таъкидлашича, 2001 йилдан бошлаб то ҳозиргача АҚШ ҳукумати умумий ҳолда Афғонистон, Ироқ ва бошқа жойлардаги ҳарбий операцияларга 1,6 трлн доллар ажратган.

Ҳозирда АҚШнинг Афғонистондаги ҳарбий контингенти 14 минг ҳарбийни ташкил қилмоқда. Уларга бошқа давлатларнинг 7 минг ҳарбийси кўмак кўрсатмоқда. Афғонистонда 16 йил ичида 2,35 минг америкалик ҳарбий ҳалок бўлган, 20 мингдан кўпроғи жароҳат олган.