АҚШ Польшага 10,5 млрд долларлик Patriot ракеталарга қарши мажмуаларини етказади. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлигининг ҳарбий ҳамкорлик бошқармаси маълум қилди. 

“Давлат департаменти Польшага ҳаво ва ракета ҳужумига қарши, "3+" конфигурациядаги, модернизация қилинган сенсорли Patriot тизимлари етказиб берилишини маъқуллашга қарор қилди”, дейилган хабарда.

Июль ойи бошида Польша ва АҚШ мудофаа вазирликлари Варшавага Patriot мажмуаларини етказиб бериш бўйича келишувни имзолашган. Ушбу ҳужжат имзоланиши АҚШ президенти Дональд Трампнинг Варшавага ташрифи вақтида амалга оширилган. Ҳужжатда кўрсатилишича, мажмуалар Польшага 2022 йилгача етказиб берилади.

Аввалроқ Польша мудофаа вазири Антони Мачеревич Польша ҳукумати Patriot’ни ишлаб чиқарувчи Raytheon компаниясидан мажмуаларнинг кўзланган муддатдан аввалроқ – 2019 йилгача етказиб берилиши бўйича таклиф олганини маълум қилган.