НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг маълум қилишича, Украина ва Грузия ҳозирча ҳарбий бирлашманинг янги аъзоларига айланишга тайёр эмас. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Столтенберг бундай баёнот билан Канаданинг Галифаксида халқаро хавфсизлик бўйича форумда сўзлаган нутқида чиқиш қилди. 

«НАТО аъзосига айланиш учун, ташкилот стандартларига риоя этиш лозим. Украина ва Грузия ҳозирча керакли даража ислоҳ қилинмаган, улар мудофаа институтларини модернизация қилишлари, коррупцияни енгишлари ва демократик институтларни мустаҳкамлашлари даркор», - дея таъкидлаб ўтди у.

Шу билан бирга, Столтенбергнинг қўшимча қилишича, НАТО айни дамда ушбу давлатларга ечимини кутаётган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам бермоқда.