Буюк Британия ва АҚШ Аргентина ҳарбий-денгиз флотига 3 кундан буён бедарак кетган «Сан-Хуан» сув ости кемасини қидиришда ёрдам бермоқда. Бу ҳақда Аргентина ТИВ маълумот берди.

Сув ости кемаси бортида экипажнинг 44 нафар аъзоси бор эди.

«Чили, АҚШ ва Буюк Британия логистик ёрдам таклиф қилди. Бу давлатлар биз билан гуманитар қидирув бўйича маълумотлар алмашиб боради», дейилган ТИВ баёнотида.

Сув ости кемаси 15 ноябрда Ушуайидан Мар-дель-Плату томон сузаётганда ғойиб бўлган. Айни вақтда ҲДК самолётлари ва кемалари сув ости кемаси охирги марта қайд қилинган ҳудудда қидирув ишлари олиб бормоқда.

Clarín нашри маълумотларига кўра, кемада ёнғин ёки бирор техник носозлик содир бўлган бўлиши мумкин. 

«Сан-Хуан» Германияда қурилган. Аргентина ҲДК таркибига 1985 йилда киритилган. Кема узунлиги 66 метрни ташкил қилади ва соатига 46 км тезлик билан ҳаракатлана олади. Бу турдаги кема сув сиртига чиқмаган ҳолда сув остида икки кунгача қола олиши мумкин.