Франциянинг ўз умрини ўтиб бўлган самолётларни сақлаш ва қисмларга ажратишга ихтисослашган Tarmac Aerosave компанияси биринчи марта энг замонавий икки палубали А380 самолётини қабул қилиб олди, деб ёзади Francetvinfo.

Компания ихтиёрига 9V-SKA рақамли самолёт келиб тушди. У буюртмачиларга 10 йил муқаддам, 2007 йилнинг 15 октябрида етказиб берилган илк А380 самолёти эди. Самолёт Singapore Airlines авиакомпаниясига тегишли бўлиб, Сингапур – Сидней йўналиши бўйлаб парвозларни амалга оширган. Самолёт июнь ойида рейслардан олиниб, Европага — Dr Peters Group лизинг компаниясига қайтарилган эди. Хабар қилинишича, ушбу А380 самолёти Tarmac Aerosave’га топширилган беш юзинчи самолёт бўлган.

Душанба куни самолёт Тарб-Лурд-Пиренеи аэропортига қўнган ва энди у ерда узоқ муддатга сақланиб қолади.