Жанубий Кореянинг банкоматлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи Hyosung компанияси ўз қурилмаларида биткоинлар сотиб олиш имконияти пайдо бўлиши ҳақида маълум қилди.

Таъкидланишича, бу криптовалюталар сотиш учун мобиль ечимлар ишлаб чиқувчи Just.Cash сервиси билан ҳамкорлик туфайли юз беради.

Бу борада расмий баёнот берилмади, бироқ Hyosung сайтида янгилик ҳақида маълумот пайдо бўлган. Компания янги опцияга «мижозларни криптовалюталар дунёси билан таништириш учун ажойиб имконият» деб изоҳ берди.

Мижоз биткоинни харид қилганидан сўнг қоғоз чекни олади, унда матн кўринишида махфий ва очиқ «калитлар», шунингдек, сканердан ўтказиш учун QR-код ёзилган. Келажакда Just Cash биткоинлар сотиш имкониятини қўшади ҳамда бошқа криптовалюталар билан ишлаш имкониятини жорий этади.