18 ноябрь куни россиялик машҳур кинорежиссёр Эльдар Рязанов таваллуд топганига 90 йил тўлди. Унинг тўла метражли кинодаги дебютига «Баҳорги овозлар» фильми айланганди. Бироқ Рязановга ҳақиқий машҳурлик 1956 йилда экранларга чиққан «Карнавал туни» картинасидан сўнг келди. Фильм Людмила Гурченко ва Юрий Беловни «юлдузлар»га айлантирди, Рязанов эса Советлар Иттифоқи давридаги энг кучли комедиографлардан бири сифатида эътироф этила бошланди. «Омад зигзаги», «Гараж», «Гусарча баллада», «Ишдаги ишқ» ва албатта «Тақдир ҳазили, ёки қушдек енгил бўлинг» - бу Эльдар Александрович томонидан бир неча ўн йил ижодий фаолиятидаги энг машҳур фильмлардан фақат баъзилари. Рязанов нафақат комедия жанрининг кўп қиррали ва универсал эканини кўрсатиб берди, балки бошқа «ҳудудларда» ҳам муваффақиятли ишлади – Александр Островскийнинг «Сепсиз қиз», Лариса Гузеева ва Никита Михалков иштирокидаги «Шафқатсиз романс» картиналари унинг энг яхши ишларидан бирига айланди.  

Фото: Сергей Иванов/РИА «Новости»

Эльдар Рязанов ўзининг шаҳар ташқарисидаги уйида, 1988 йил

Фото: Wikimedia Commons

Эльдар Рязанов болалигида

Фото: РИА «Новости»

Эльдар Рязанов «Италияликларнинг Россиядаги саргузашти» фильми съёмкаларида, 1973 йил

Фото: «Мосфильм»

Эльдар Рязанов «Тақдир ҳазили, ёки қушдек енгил бўлинг» фильмида, 1975 йил

Фото: В. Чистяков/РИА «Новости»

Эльдар Рязанов Москва вилоятидаги «Малеевка» ёзувчилар ижод уйида, 1978 йил

Фото: В. Алисов/РИА «Новости»

Эльдар Рязанов «Тақдир ҳазили, ёки қушдек енгил бўлинг» фильми съёмкаларида, 1975 йил

Фото: Виталий Савельев/РИА «Новости»

Эльдар Рязанов дам олишда, 1985 йил

Фото: «Мосфильм»

Эльдар Рязанов «Икки киши учун вокзал» фильми съёмкаларида

Фото: Виталий Савельев/РИА «Новости»

Эльдар Рязанов шаҳар ташқарисидаги уйдаги иш столи устида, 1978 йил

Фото: ТАСС

Геннадий Хазанов ва Эльдар Рязанов «Кинопанорама» кўрсатувида

Фото: Владимир Федоренко/РИА «Новости»

Эльдар Рязанов матбуот анжумани вақтида, 2009 йил

Фото: ТАСС

Эльдар Рязанов, 2012 йил