Чирчиқ шаҳрида, 16 ноябрь куни соат 08.00 ларда, Бўстонлиқ туманида яшовчи, Чирчиқ шаҳар “Техника касб-ҳунар коллежи” 1-босқич талабаси, 2001 йилда туғилган, М.А. Чирчиқ шаҳар, А.Темур маҳалласида ўзаро жанжаллашиб, таниши, Бўстонлиқ туманида яшовчи, ушбу коллежнинг 1-босқич талабаси, 2001 йилда туғилган., С.Ш.ни  қўли билан уриб шикаст етказган. Жабрланувчи касалхонага мурожаат қилган. Бу ҳақда Тошкент вилояти ИИБ хабар бермоқда.

Тошкент вилояти болалар кўп тармоқли тиббий марказининг 16 ноябрь кунидаги 14650-сонли бирламчи тиббий маълумотномасига кўра, С.Ш.нинг олган тан жароҳатлари «соғлиқни қисқа муддатга бузилишига олиб келган енгил» тан жароҳати эканлиги аниқланди. 

Ушбу ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Ўз.Р.ЖКнинг 109-м., 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Терговни ИИБ олиб бормоқда.