Процессорлар ва компьютернинг бошқа эҳтиёт қисмларини энг йирик ишлаб чиқарувчиси бўлган Intel компанияси 5G стандарти учун радиомодемлар қаторини тақдим этади. Улар 2019 йилда сотувга чиқади ҳамда симсиз тармоқ орқали сониясига гигабайтлаб маълумотни узатиши мумкин.

Intel, Qualcomm ва бошқа фирмалар таҳлилчиларининг тахминича, 5G алоқа тармоқлари айланмаси вақт ўтиб триллион долларга етади. Бу технология ҳайдовчисиз автомобилларда маълумот алмашишнинг асосига айланади ҳамда уйларда кабелли модемларни алмаштиради. Жараён комплекс радиосигналларни қайта ишлаш имкониятига эга микрочипларни яратишдан бошланади.

Intel LTE’нинг замонавий тармоқлари учун 5G-модемлар қаторини тақдим этади, жумладан - Intel XMM 8000 серияси, шунингдек, бу авлоддаги энг янги чип - Intel XMM 7660’ни ҳам. Intel сўзларига кўра, прототиплар синовдан муваффақиятли ўтган, XMM 7660 чипи эса гигабит тезлигига етган. Модемлар 2019 йилда сотувга чиқарилади, 5G’га оммавий ўтиш эса 2020 йилга режалаштирилган.

Intel XMM 8000 микрочиплари 6 ГГц.гача диапазонда ишлайди ҳамда кўплаб қурилмаларга мўлжалланган. Улар орасида компьютер ва смартфонлардан тортиб гаджетлар ҳамда автомобиллар ҳам бор. Энг биринчи эса XMM 8060 модели бўлади, у 2019 йилнинг ўрталарида пайдо бўлиши мумкин, деб хабар қилмоқда Venture Beat.