Ўзбекистон Республикаси фуқароси “Х.Л.А.” уюшган жиноий гуруҳ аъзоларининг кўмаги билан Қозоғистонга чиққан. Сўнг Дубай шаҳридаги “Royal Gardens Tourism” фирмаси орқали унга туристик виза расмийлаштирилган ва у Бирлашган Араб Амирликларига бориб, фоҳишалик билан шуғулланган.

Аниқланишича, мазкур фирма 1981 йил Самарқанд вилоятида туғилган Ўзбекистон фуқароси Тошов Ш.М. билан келишилган ҳолда ўзбекистонлик қизларни жинсий эксплуатацияга жалб қилиш билан шуғулланган. Фуқаролар Ўзбекистондан Қозоғистонга айланма йўллар билан олиб чиқилган.

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддасига асосан қўзғатилган жиноят иши доирасида олиб борилган тергов-суриштирув жараёнлари натижасида уюшган жиноий гуруҳ аъзолари жавобгарликка тортилди.