100 йил мобайнида Америка бозори сезиларли ўзгаришларга учради. Компаниялар янада йириклашди. Масалан, IBM компаниясини оладиган бўлсак: 1967 йилда энг қиммат компания бўлиб, 259 млрд долларга баҳоланган. Бугунги кунда ҳатто кучли ўнликка ҳам кира олгани йўқ. 

Аммо муҳим соҳалар қандай ўзгарганини кузатиш янада қизиқарлироқ. 1917 йили саноат даврининг энг гуллаган даври бўлган. Бозорда Standard Oil ва U.S. Steel каби компаниялар ҳукмронлик қилган. U.S. Steel дунёда биринчи бўлиб 1 млрд долларлик компанияга ҳам айланган эди.

Орадан ярим аср, 50 йил ўтиб, 1967 йилда техника воситаларининг даври келди. IBM илк замонавий компьютерларни ишлаб чиқди. GM автобозор етакчисига айланди, Kodak ва Polaroid камералар ишлаб чиқди. 

Бироқ нефть компаниялари ҳамон кучини йўқотмаган эди. Яна 50 йил ўтиб, бугунги кунда бозорни технология соҳаси вакиллари эгаллаб олди. Кучли ўнликда биринчи бешлик айнан технология гигантлари — Facebook, Amazon, Google, Microsoft ва Apple корпорацияларига тегишли. Нефтгаз компанияларидан эса, фақат Exxon Mobil қолди.