Оқ уйнинг маълум қилишича, Россия Суриядаги кимёвий ҳужум қурбонлари ҳаётини қадрламайди, шу сабабдан БМТ Хавфсизлик Кенгашида терговлар бўйича резолюцияни блоклаб қўймоқда. Бу ҳақда АҚШ президенти маъмуриятининг матбуот котиби Сара Сандерс баёнотида айтилади.

Аввалроқ Россия БМТ-Кимёвий қуролни тақиқлаш бўйича ташкилот қўшма миссиясининг Сурияда кимёвий ҳужумларни тергов қилиш бўйича мандати узайтирилишини блоклаб қўйганди.

«Россия Сурияда кимёвий ҳужумларни тергов қилиш бўйича мандатни узайтиришга вето қўйиб, кимёвий ҳужумлар қурбонлари ҳаётини қадрламаслиги ёки бундай қуролнинг қўлланилишига нисбатан халқаро қоидаларнинг нормал стандартларини ҳурмат қилмаслигини кўрсатиб берди», - дея таъкидлаб ўтган Сандерс.

Унинг қўшимча қилишича, АҚШ бу миссияни тиклашга ҳаракат қилишда давом этади.