Ҳисоб бўйича саккизинчи аёл АҚШ собиқ президенти (1989-1993) катта Жорж Бушни шилқимликларда айблади. Британиянинг Би-би-си телерадиоузатув корпорациясининг жума куни хабар беришича, у ўз исмини очиқламасликни сўраган, сабаби иш фаолияти махфий маълумотлар билан боғлиқ.

Аёлнинг интервьюда айтишича, ҳодиса 2004 йилда, у АҚШ собиқ президенти ва Испания мудофаа вазири Хосе Бона Мартинеснинг музокараларида таржимон сифатида ишлаган пайтида юз берган. Аёл учрашув тафсилотларини очиқламаган, бироқ, Би-би-си тахминига кўра, Мартинес ўз лавозимини эндигина эгаллаган Испания бош вазири ва кичик Жорж Буш бошчилигидаги АҚШ маъмурияти ўртасида ўзаро ишончга асосланган муносабатларни ўрнатишга ҳаракат қилган.

"Фотосуратга тушиш пайти келганида, Буш мен суратда бўлишим кераклигини айтди. Шу ёдимда қолганки, мен бу жуда ноодатий экани – одатда биз кадрдан ташқарида қолишимиз ҳақида ўйладим, - дея хабар берди аёл. – Шундан сўнг у шилқимлик қилди. Мен буни тасодифий ҳолат деб қабул қилдим, бироқ у бу ишни яна такрорлади".

Аёлнинг тушунтиришича, 23 йил аввал вазият имкон бермагани туфайли бу ҳақда индамаган. "Мен хафа бўлишдан кўра, кўпроқ дарғазаб бўлгандим, - дея маълум қилди у. – Шу эсимдаки, ўшанда у мен ҳеч нарса гапира олмаслигимни билиб буни қилган, деб ўйлагандим. Ахир вазир олдида жанжал кўтаришим мумкин эмасди".

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ етти нафар аёл АҚШнинг 41-президентини шилқимликларда айблаганди. Хабар қилинишича, бу ҳолатлардан олтитаси 2003-2016 йилларда юз берган.