Афғонистонда толиблар ҳамон мамлакат ҳукумати билан музокара олиб боришдан бош тортмоқда. Бу ҳақда Пентагоннинг бош инспектори вазифасини бажарувчи Гленн Файн ҳисоботида айтилади.

"Афғон тинч жараёнида олға силжиш деярли йўқ, - дея кўрсатган у. – “Толибон” ҳаракати тинчлик бўйича музокараларга киришиш бўйича таклифга рад жавобини беришда давом этмоқда. Давлат департаменти “Толибон”ни музокаралар столига ўтиришга ундамоқда. Давлат департаменти расмий вакиллари сўзларига кўра, улар Афғонистон бўйича “6+1” гуруҳи шаклида учрашув ўтказишга ҳаракат қилишмоқда. Бу ушбу давлатда тинч жараённи ишга тушириш учун керакли бўлган қадамларни мувофиқлаштиришга лозим".

"Гуруҳ ўз ичига АҚШ, Покистон, Хитой, Россия, Ҳиндистон, Эрон ва Афғонистонни қамраб олади", - дея аниқлик киритди Файн.

Унинг сўзларига кўра, Афғонистонда сентябрь ойи охирида “Толибон”нинг 25 дан 35 мингга қадар бўлган жангарилари жангларда қатнашган ҳамда ҳукумат мамлакатнинг фақатгина 57 фоиз туманларини тўлиқ назорат қилган”.